ФАКТ! "Пахтакор" Тошкентда Эрон клубларини барча ўйинларда мағлуб этган
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q " />
"Пахтакор" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 17 марта тўқнаш келишган. "Шаҳр Ходро" билан жамоамиз илк бор тўқнаш келади. Бунга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. Демак, Машҳад шаҳри жамоасига қарши ўйин билан "Пахтакор" ва Эрон клублари ўртасидаги янги қарама-қаршилик бошланади. Эронликларга қарши беллашувларда "шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 17 беллашувнинг 11тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 24 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 9 учрашувнинг барчасида "шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 15 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган. Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар: ✔️Зобахан - 2:0, 0:1 ✔️Нафт - 2:1, 1:1 ✔️Саба - 2:1, 2:0 ✔️Сепахан - 2:1, 0:2 ✔️Тракторсози - 1:0, 0:2 ✔️Фулад - 2:0, 3:1 ✔️Истиқлол - 2:1, 2:4 ✔️Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0