4 нафар россиялик спортчига Олимпиадада Ўзбекистон номидан иштирок этишга рухсат берилди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) жорий йил ҳисобидан иккинчи бор иш бошлади. Унда бир қатор спортчиларнинг фуқаролигини ўзгартириши ва уларга Токио-2020 Олимпия ўйинларида бошқа давлат шарафини ҳимоя қилиш мумкинлиги бўйича иш кўриб чиқилди. Унга кўра, қуйидаги спортчилар бўйича топширилган аризалар ХОҚ томонидан ижобий баҳоланди: Анна Келман (гимнастика) – Болгариядан Исроилга Паула Пуиг (от спорти) – Испаниядан Мексикага Паулина Армерия (таэквондо) – Мексикадан Италияга Лаун Гроббелаар (сузиш) – ЖАРдан Янги Зеландияга Иляс Бекбулатов (спорт курашлари) – Россиядан Ўзбекистонга Ольга Зебиленская (велоспорт) – Россиядан Ўзбекистонга Зураби Датунашвили (спорт курашлари) – Грузиядан Сербияга Александр Савкин (замонавий бешкураш) – Россиядан Ўзбекистонга Алисэ Фахрутдинова (замонавий бешкураш) – Россиядан Ўзбекистонга Мария Стетич (таэквондо) – Хорватиядан Босния ва Герцеговинага Саид Муллаи (дзюдо) – Қочоқ мақомидан Мўғулистонга