Роналду онасининг ҳолати бўйича маълумот берди
“Ювентус” форварди кеча ишемик инсультни бошидан ўтказган онасининг холидан хабар олиш учун фавқулодда Португалияга учиб кетган эди.
Роналду онаси Долореш Авейрунинг ҳолати ҳақида гапирди.
“Онамни қўллаб-қувватлаб ёзган барча хабарларингиз учун миннатдорман. Ҳозир унинг аҳволи стабил ҳолатда, аммо у ҳали ҳам шифохонада. Оилам ва мен шифохона ходимларига уларнинг ёрдами ва ғамхўрлиги учун раҳмат айтмоқчиман, шунингдек, шундай вазиятда ҳаётимизга таалуқли бўлган ҳуқуқларимизни ҳурмат қилишингизни сўрайман”, дейди 35 ёшли форвард.