Россияда коронавирус бўйича нечта ҳолат тасдиқланган?
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Sputnik» Бутун дунёга янги типдаги коронавирус тарқалгандан бери Россияда етти марта инфекцияни юқтириш ҳолати тасдиқланди, деб ёзади «Sputnik»га таяниб "Хабар" нашри. Икки нафар ХХР фуқаросида вирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Улар шифохонадан тузалиб чиқишган. Шунингдек, «Diamond Princess» лайнеридан эвакуация қилинган уч нафар россиялик айни вақтда стационарда муолажа олмоқда. Бундан ташқари, коронавирусни юқтириш ҳолати Италиядан келган икки нафар Италия фуқароларида ҳам тасдиқланган. Иккаласи ҳам стационарда даволанмоқда.