МАРТ ОЙИДА УЧТА БУРЖ ВАКИЛИНИ ФАҚАТ ОМАД КУТАДИ. УЛАР ҚАЙСИ БУРЖ ЭГАЛАРИ ЭКАН-А?..
Россияда машҳур астролог Василиса Володина яқинда учта бурж вакилини март ойида фақат муваффақиятлар кутаётганини маълум қилди.
Биринчи бурж бу «Қисқичбақа» буржи экан. Ушбу бурж вакиллари учун 2020 йил жуда оғир бошланди. Муаммоларнинг кети кўринмади. Аммо март ойида барча кўнгилсизликлар ортда қолади. Ёруғ кунлар яқин. Кўнгилсизликлар ўз-ўзидан кетма-кетига ортга чекинади. Шахсий ҳаётда ва ишда қисқичбақа буржи вакиллари фақат омадга эришади.
«Чаён» буржи вакиллари ҳам март ойида ҳаётдаги негатив ҳодисаларга дуч келишмайди. Кайфиятингиз позитив тус олади. Яқин ўтмишда қолган танишлар, дўстларингиз яна ҳаётингизга кириб келади. Улар ўзи билан сизга порлоқ келажак, моддий манфаат олиб келишади.
«Қовға» буржида таваллуд топганлар учун ҳам ҳаётнинг қора чизиқлари ортда қолади. Фақат сиз омадга эришиш учун ўтмиш билан буткул алоқани узишингиз керак. Ўтмиш ҳақидаги хаёлларни миянгиздан ўчириб ташлашингиз талаб этилади. Ҳасадгўйлар билан мулоқотни тўхтатинг. Ҳозирги кун билан яшай бошланг. Ана шундай сиз ҳам маънавий, ҳам моддий манфаатдорликка эришасиз.
Омад сизга ёр бўлаверсин!!!