АМЕРИКАДА КОРОНАВИРУС ҚУРБОНЛАРИ СОНИ 40 000 ДАН ОШИБ КЕТДИ…
Шу ҳақда Жонс Хопкинс университети мутахассислари расман хабар тарқатган. Хабарда таъкидланишича, Америка бўйича коронавирусдан ўлганлар сони ҳозирги пайтда 40 минг 585 кишидан иборат бўлди. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса 742 минг 442 кишига етди.
10 апрелда Америка иқтисодчилари коронавирус пандемияси тугагач, мамлакатда ишсизлик рекорд даражага чиқишини айтиб ўтишганди. Ҳисоб-китобларга назар ташлайдиган бўлсак, Америка жами аҳолисининг 12, 6 фоизини ишсизлар ташкил этади.