АРХАНГЕЛЬСКДАГИ РУҲИЙ ХАСТАЛАР ШИФОХОНАСИДА 70 КИШИ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…
Коронавирус юқтирганлар ҳам беморлар, ҳам тиббиёт ходимлари ҳисобланади.
Мутасаддиларнинг гапига қараганда, Архангельск бўйича вирус юқтирганлар сони 19 апрел ҳолатига кўра, 114 нафарга етган. Демак, уларнинг ярмидан кўпи айнан руҳий хасталар шифохонасига тўғри келмоқда.
Шифохона дезинфекция қилинди. Алоҳида стационар ташкил этилди ва бу ерга вилоят клиникасидан мутахассислар юборилди.
Архангельск раҳбарлари бошқа вилоятлардан келадиганлар учун ўзини ўзи изоляция қилиш тадбирини ташкил этишди. Маҳаллий аҳоли вакиллари эса 14 кун давомида уйдан чиқмасдан ўтириши шарт деб қўйилди.
Шифохонада коронавирусни шу ерда ишловчи ходималардан бири юқтиргани аниқланди.