ЭРОНДА КАРАНТИН ҲОЛАТИ ҚИСМАН БЕКОР ҚИЛИНДИ…
Шу йил 20 апрелдан бошлаб Эрондаги коронавирус хавф солиш даражаси кам ҳисобланган бизнес турлари карантиндан чиқарилади. Шу ҳақда Эрон раҳбари Ҳасан Руҳоний расман маълум қилди. У яна айтиб ўтдики, кейинги кунларда Эронда коронавирусга чалинганлар ва ўлганлар сони камая бошлаган. Аммо аҳволи оғир, коронавирус хавфига яқин бўлган фуқаролар карантиндан чиқарилмайди.
Эронда 11 апрелдан Теҳрондан ташқари барча вилоятларда, дўконлар, заводлар иш бошлаган, шаҳарлараро йўналишдаги транспорт хизмати қайта йўл қўйилган. Аммо фуқаролар барибир ўзаро масофа сақлаши керак бўлади. Ресторанлар, театр ва бассейнлар карантин ҳолатида қолдирилди.
Ҳасан Руҳоний мамлакатда коронавирусга қарши кураш мақсадлари учун Халқаро валюта жамғармасидан 5 млд доллар кредит сўраган. Америка президенти Дональд Трамп эса Эронни сунъий нафас олдириш ускуналари билан таъминлашга тайёр эканини билдирган.
19 апрел ҳолатига кўра, Эронда коронавирус юқтирганлар сони 80, 8 минг нафарни ташкил этган. 5 000 дан ортиқ одам ўлим топган. 60 мингга яқин одам тузалиб касалхонадан чиқди.