Нью-Йорк: ярим миллион ҳалол ифторлик тарқатилади
Коронавирус пандемияси Нью-Йорк аҳолисининг ҳаётини "олдин" ва "кейин"га ажратди. Ўтган ҳафта бошланган Рамазон рўзасини тута бошлаган мусулмонлар ҳам қийинчиликлар билан тўқнаш келишди. Карантин туфайли даромадларини йўқотган мусулмон оилаларга ёрдам бериш учун Нью-Йорк маъмурлари мэр де Бласио ташаббуси билан ярим миллион кишилик ифторликларни муҳтожларга тарқатиш бўйича кампанияни бошлади. 500000 ҳалол ифторнинг 400000 қисми 435 та мактабда тарқатилади, 100 минг киши муҳтожларга мўлжалланган ош ошхоналари ва маҳаллий жамоат ташкилотлари орқали тарқатилади, деб хабар берилмоқда. "Рамазоннинг энг яхши анъаналаридан бири очларни тўйдиришдир", деди шаҳар мэри Билл Де Бласио. – "Бу байрам қандай нишонланишининг муҳим қисмидир. Сиз муҳтожларни эслашингиз керак ва бу ҳозир ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Нью-йоркликларнинг бирортаси ҳам оч қолмайди. Шаҳар сизни эсдан чиқармайди».