ИЛОН МАСК: “ИНСОНИЯТНИ КОРОНАВИРУСДАН МИКРОЧИПЛАР АСРАБ ҚОЛАДИ!..”
Гоҳ Марс, гоҳ Ойни забт этишга ошиқаётган америкалик миллиардер Илон Маск 2017 йили ташкил этилган «Neuralink» компанияси орқали келажакда одам миясини компьтерга улашни режалаштирди. Бу лойиҳа учун 12 нафар исми-шарифи сир тутилаётган бойваччалар 27 миллион доллар маблағ ҳам ажратди. Илон Маскнинг ишонч билан айтишича, яратилган микрочиплар одам миясига ўрнатилади. Кейин мия компьютерга уланади. Микрочип биринчи навбатда одамларни коронавирус ва шу каби хавфли вируслар ҳужумидан асрайди. Қолаверса, одам учун товуш чиқариб гапиришга ҳожат қолмайди. Бу ишни сунъий интеллект бажаради. Миядан келадиган сигнал микрочип ёрдамида компьтерга етказилади. Ундан иккинчи одамнинг микрочипига бориб тушади. Мулоқотлар худди шу тартибда амалга оширилади. Хориж тиллари дастурлари ҳам компьютер орқали мияга ташланса бас, микрочип ўрнатилган одам ўша тилда бемалол гапира олади.
Микрочиплар келаси йилга бориб одамларда синаб кўрилиши кўзда тутилган.