ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ!!!
2020 йил 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2753 (+7) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 3 нафар фуқаро Санкт-Петербургдан келган, 2 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2247 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди. Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими