Коронавирусга чалинганлар сони 2753 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2753 нафарга етди.
Беморлар сони яна 7 кишига кўпайди. 17 май соат 15:30 ҳолатига кўра, инфекцияга чалинганлар сони 2746, киши экани хабар қилинганди.
“Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 3 нафар фуқаро Санкт-Петербургдан келган, 2 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган”, дейилади хабарда.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2247 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай тузалди. 12 бемор вафот этди.