Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланишнинг янги ҳолатлари қайд этилди
17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2753 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 3 нафар фуқаро Санкт-Петербургдан келган, 2 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2247 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди.