Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича янги ҳолатлар қайд этилди
Бир кун мобайнида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 69 нафарга ошди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 8 нафар фуқарода аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди.
Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 нафарни ташкил қилмоқда.