Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek



Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

КАЛЛАКЕСАР… (13-қисм)

 

 

«ОДАМХЎР»

 

* * *

Терговчи чиқиб кетгандан сўнг у яна жойига келиб ўтирди-да, ер остидан Меҳмоналига боқди.

— Демак, сен ҳалиям гапимга ишонмаяпсан-а? — деди Меҳмоналига еб қўйгудек тикилиб. — Яхши, ҳозир олдингда ўша Самадга қўнғироқ қиламан. Ўзинг эшитасан!

Тоҳир киссасидан телефон чиқариб, керакли рақамларни терди. Кейин эса овоз кучайтиргични ёқди. Зум ўтмай, гўшакдан Самаднинг овози янгради.

— Ҳа-а, Тоҳирбек дўстим, ишлар қалай? — деди у кулги аралаш. — Бизнинг Меҳмон меҳмондорчиликни қойиллатяптими?

— Худди шу масалада қўнғироқ қилдим сизга, — деди Тоҳир бир Меҳмонали тарафга кўз ташлаб олиб. — Меҳмонингиз пулини талаб қиляпти. Тез етказармишсиз!

— Пул? Қанақа пул? Жинни бўлганми у?

— Билмадим. Турмада бир йил ўтириб беришга келишгандаги пулларни сўраяпти экан. Нима деб қўяй?

— Ҳеч қанақанги пул-мул йўқ, — деди Самад гапни калта қилиб. — У қовунлар пишиб сотилиб ҳам кетди. Ўзидан кўрсин! Менинг қўлим теккан аёлга илакишмаслиги керак эди ўшанда. Энди ўша аҳмоқлигининг жабрини тортаверсин! Бўш келманг, адабини беринг! Токи кейинги гал бировнинг ҳақига кўз олайтирмайдиган бўлсин!

— Хўп, тушунарли, — деди Тоҳир жиддийлашиб. — Яхшиликда кўришайлик!..

Телефон ўчгач, ич-этини еб битира бошлаган Меҳмоналига юзланди.

— Эшитдингми, қаҳрамон? — сўради у муштларини тугиб. — Окахонларинг сени чув туширишди. Аммо бу ишда бизнинг айбимиз йўқ. Сен бизлар учун ҳозир энг хавфли рецидевистсан. Қотилсан! Қотил бўлгандаям, милиция ходимларининг қотилисан! Камида 20 йил оласан. Бу аниқ!..

Меҳмонали ҳануз нималар бўлаётганига тушунмай, бир неча ўн маротаба атрофга аланглади. Гўё ниманидир қидирган бўлди. Кейин… Кутилмаганда ўрнидан турди-да, турма бошлиғига ёпишди.

— Аблаҳла-ар, — дея уни бўға бошлади Меҳмонали. — К-кўрсатиб қўяман сенларга!..

— Конвой!!! — жон аччиғида қичқирди Тоҳир куч билан Меҳмоналининг қўлларини томоғидан олиб ташларкан. — Конво-ой!!!

Кўз очиб юмгунча хонага уч нафар назоратчи кириб келди ва ҳе йўқ, бе йўқ Меҳмоналига ёпишиб, дарҳол қўлларини кишанлади.

— Бу ифлосни «одамхўр» ўтирган карцерга ташланглар! — буюрди кийимини тўғрилаш баҳонасида турма бошлиғи. — Ўша ерда ўтирса, кўзи очилади. Бўл тез! Опкетларинг!

 

* * *

 

Меҳмоналига турма бошлиғининг дағдағалари, пастга уриши, ит ўрнида кўриши алам қилмасди. Самаднинг гапларидан адо бўлаёзганди. Яқин ўтмишни ёдга оларкан, кўз ўнгида Самаднинг виқор билан керилиб туриши гавдаланар, ваъда устига берган ваъдалари, Меҳмоналига гоҳ ачиниб, гоҳ кўнглини кўтариб далда берганлари қулоқлари остида жарангларди. Жаранглагани сайин тепа сочи тикка бўлар, ёруғ дунёга, одамларга, дўстлик, инсонийликка қайта-қайта қўл силтарди.

«Наҳотки, худоям фақат қўли калталар, ўзи ожиз ва нотавон яратганларга ғазабини сочаверса? — ўйларди у қалбида ғалаён кўтара бошлаган талваса исканжасида тўлғониб. — Унда нега яратди? Аламларини олиш, боплаб устидан кулиш, қийнаб, азоблаб, масхаралаб маза қилиш учунми? Нега баттоллар, пулини қаерга қўйишини билмай қолган, кўзини ёғ босган, юрагини музлик қоплаган бандаларига шоҳона ҳаётни раво кўради-ю, биз кабилардан дариғ тутади? Унда нимага яратди? Жонимни олиб қўя қолса бўлмайдими?.. Энди нима бўлади? Ўзимни ўзим турмага тиқдим-ку! Энди бу ердан қандай қутуламан? Умримда пашшагаям озор бермаган мендай гўл ва латтани қип-қизил жиноятчига, қассобга, жаллодга чиқариб ўтиришларига қандай чидай? Кимга дардимни айтай? Қанийди, шунча балони бошимга ёғдирган худо бир қудрат, шашт, ғайрат, имкон ато этса-ю, ёмонларнинг, иккиюзламачилар, қасамхўрларнинг жазосини берсам! Уларни ҳам худди ўзим кўраётган кунга солсам. Тил тортмай ўлаётганларини кўриб кўнглим таскин топса…»

— Деворга ўгирил!..

Меҳмонали шундай ўйлар гирдобида карцерга етиб келишганини пайқамай қолибди.

Соқчининг дағдағасини эшитиб, бирдан сергак тортди ва буйруқни адо этди.

Шундагина турма бошлиғи айтган «одамхўр» ҳақида бош қотира бошлади.

«Нега уни одамхўр деди? — дея ўзига ўзи хаёлан савол берди. — Ростданам одам ейдими нима бало? Йўқса, бундай деб атамасди анави нусха. Кўрамиз, одамхўри қанақайкин!?. Агар шу ҳақиқат бўлиб чиқса, демак, ўч олишни шу камерадан бошлайман. Одам зотини жазолашни ўша одамхўридан бошлайман. Худо, мени қийнасанг ҳам, додларимни тингламасанг ҳам, мендан юз бурган бўлсанг ҳам барибир тилайвераман. Менга куч, бардош, матонат, омад бер. Токи интиқом қиёматга қолиб кетмасин!..»

Умрида қамоқхонанинг яқинига йўлаб кўрмаган одам карцер нелигини қайданам билсин.

Меҳмонали карцерни ҳам Савелийлар ўтирган камераларнинг бири бўлса керак деб ўйлаганди. Адашибди. Карцер, биринчидан, жуда совуқ экан. Ичкарига киргандаёқ қўланса ҳид димоғига урилгач, жирканиб кетди. Устига-устак карцерда на каравот, на курси, стол бор эди. Фақат бетон супачаларгина «савлат» тўкиб турибди. Ўша супаларнинг бирида ёши қирққа бориб-бормаган, соқол қўйган эркак чордона қурганча тасбеҳ ўгирарди. Меҳмонали кириб келгандан кейин ҳам ўрнидан жилмади. Ўтирган еридан унга сирли тикилганча сукут сақлашда давом этди.

Меҳмонали соввуқдан эти жунжикканча рўпарадаги супача устига чўкди. Кейин эса бошини орқага ташлаган кўйи бир муддат кўзларини юмди.

Шу ондаёқ яна кўз олдида олис қишлоқ кўчаси намоён бўлди. Лекин бу гал ўша чанг кўчада хаёлан Мўътабар билан қўлтиқлашганча қишлоқ томон кета бошлади. Зум ўтмай, ҳов нарида қўшни аёллар, синфдошлари, тоғаси, янгаси қотиб турганига кўзи тушди.

Улар яқинлашиб келгач, турганларнинг барчаси кўзлари аланг-жаланг ўйнаганча икковларига тикилиб қолди…

Шу тобда орқароқдан Самаднинг дағдағали товуши қулоқлари остида жаранглади:

— Сен бола, тағин нима қанд еб қўйдинг? Яна менинг қўлим теккан буюмга кўз олайтирдингми?..

Шу дағдаға Меҳмоналини ҳушёр торттирди.

Шоша-пиша жуссасини кўтариб, «одамхўр»га боқди. У ҳануз чордона қурган ҳолда ўтирар, ора-орада чуқур хўрсиниб қўярди.

Меҳмонали аристонга яхшироқ разм солди. Киргандаёқ қарамаган экан. У бошини эгган кўйи ҳамон тасбеҳ ўгириш билан банд эди.

«Намозхонга ўхшайди, — кўнглидан ўтказди у. — Буям ўзбек. Аниқ сезилиб турибди. Аммо нега салом-алик ҳам қилмади? Ҳатто, пинагини бузмади кириб келганимдаям. Нега бу ерда ўтирибди?.. Умуман, шундайларга ҳавасим келади. Намоз ўқийди, худони танийди, худога ҳар куни сажда қилади, ниятлари ижобат бўлишини сўрайди. Мен-чи? Мен нега шундай қила олмайман? Ўқишни билсам, хотирам жойида бўлса. Нима учун намоз ўқимайман? Наҳотки, бир умр етимликнинг қаттиқ нонини кемириб ҳам кўзим очилмаган бўлса?.. Сўраб кўрсаммикан анавиндан? Нима деркин? Қандай маслаҳат бераркин? Ёрдам қилармикин?..»

Соқолли ёрдам сўрашга ҳожат қолдирмади. Дафъатан тасбеҳ ўгиришдан тийилди-да, тасбеҳни ўпиб, кўзларига сургач, киссасига жойлади ва Меҳмоналига юзланди.

— Ҳа, бўтам, хафа кўринасан? — сўради у ўзбекчалаб. — Ким сени ранжитди? Нега карцерга ташлашди?..

Меҳмонали хурсанд бўлиб кетди. Карцер бўлса ҳам ёнида рус эмас, ўзбек ўтирганидан, ўз тилида дардлашиш имкони борлигидан кўнгли ёришгандек бўлди.

— Мен ўлдирмаган одамнинг хунини бўйнимга юкламоқчи бўлишяпти маразлар, — деди аста ўрнидан туриб. — Мен бўйнимга олмадим. Шунинг учун турма бошлиғи аламига чидай олмай карцерга қамашни буюрди.

— Хавотир олма, — деди соқолли совуқ тиржайиш қилиб. — Бу турмада адолатсизликка учраган ёлғиз сен эмассан. Ҳаммаси ўтиб кетади. Бошингни баланд тут! Буларга бўйин эгма! Бўйин эгсанг, қул қилволишади.

— Менам осонликча жон бериб қўядиганлардан эмасман, — деди Меҳмонали камеранинг шўр босган деворларига алам аралаш термилиб. — Ҳали кўради булар. Нимага қодирлигимни кўрсатиб қўяман.

Соқолли Меҳмоналининг бу гапидан сўнг тасбеҳни киссасидан чиқариб олиб қўйинга урди-да, аста ўрнидан турди ва унга яқин келди.

— Қани, қаддингни ғоз тут, — деди у Меҳмоналининг кўзларига тик боқиб. — Баракалла! Келбатингга қараганда, бақувватсан, иродалисан, душманларнинг шафқатсизликларига арзирли жавоб қайтара оладиган шаштинг кўриниб турибди. Шу келбатни йўқотма бола? Айтганча, исминг нима?

— Меҳмонали.

— Меники Муҳаммад Саййид. Мана, танишиб ҳам олдик. Энди гапимга қулоқ сол, бўтам. Ҳарқалай, уч-тўртта кўйлакни сендан кўпроқ йиртганман. Қолаверса, бу турмаларини кўравериб кўз пишди. Сен-чи, ҳеч қачон уларга сирингни бой берма! Бой берсанг, тамом. Эзғилаб ташлашади.

— Биласизми, Муҳаммад Сайид ака, — деди Меҳмонали ер чизиб. — Аслида мени бир бойвачча кўндирганди. Катта пул эвазига ўғлининг ўрнига турмада бир йил ўтириб беришимни сўраганди. Пулнинг катталигини кўриб йўқ деёлмадим. Пулларни эса шаҳардаги мафиячи танишимга бериб қўйгандим. Турмадан чиққан куним қайтариб берадиган бўлувди. Энди бўлса, у ифлос тоняпти. Пул ҳам йўқ. Турма бошлиғига мени шу ерда чиритиб юборишни тайинлади. Мана шу қулоқларим билан эшитдим гапини.

— Шунақа дегин? — Муҳаммад Сайид бош қашиганча нари кетди. Камерани айланиб нималарнидир мулоҳаза қилди. Кейин тағин Меҳмоналининг қаршисида ҳозир бўлди.

— Биласанми, сен ундайлардан ўч олишинг керак, — деди асабий лаб тишлаб. — Бўшашмаслигинг керак. Ҳозирги ҳолатингда эса бу ишни уддалашинг мушкул. Бошқача йўл билан кўнглингдаги нафрат учқунини алангага айлантириш керак. Ана шунда кўксингда шаҳд, шашт, жаҳд пайдо бўлади. Шундай одамга айланишинг керакки, душманларинг учун росмана жоҳиллик билан курашгин. Қўлингдан келадими шу иш?

— Билмадим, — елка қисди Меҳмонали Муҳаммад Саййидга қаттиқроқ боқиб. — Бу ҳақда илгари сира ўйлаб кўрмаганман.

— Ўйлаб кўриш шарт эмас, — деди Муҳаммад Саййид янада жонланиб ва киссасидан жажжигина халтача чиқарди. — Мана бу жоҳилликни қўзғайдиган ажабтовур дори. Кўп керакмас, бир чимдимини ичиб олсанг бас, душманнинг ҳақиқий башарасини кўра бошлайсан. Шу пайтгача каллани ишлатмаганинг, баланд шашт билан ҳаракатлар содир этмаганингдан афсуслана бошлайсан. Ишон, бу дори одам ўлдиришга тўғри келиб қолсаям жуда асқотади. Юракдаги қўрқувни, ҳадикни, иккиланиш, андишани бир четга суриб қўйишга мажбур қилади. Қаерда ким билан курашма, албатта ғолиб бўласан. Хўш, татиб кўрасанми?

— Ҳа, — деди Меҳмонали бу матоҳнинг нелигини чамалаб кўргач. — Нималигини биламан. «Гера» бўлса керак. Топдимми?

Муҳаммад Саййид бу гапни эшитди-ю, кўзлари ола-кула бўлганча Меҳмоналига яқинроқ келди.

— Нима… Илгариям татиб кўрганмисан?

— Йўқ, шунчаки… Бу матоҳ жуда таниш менга. Шу холос.

— Унда, ма, ол, татиб кўр. Ёқмаса иккинчи марта мажбурлаш йўқ.

Меҳмонали шахсан ўзи ҳеч қачон бундай нарсаларнинг ёнига яқинлашмаган. Лекин танишларидан бири шу оқ оғу билан андармонлигига гувоҳ бўлган. Ўша таниши обдон тушунтирганди. Героин деб аталган наркотикни татиб кўрса, одам дунёни унутаркан, юраги бақувватлашаркан, ҳатто, бомба шундоқ ёнида портласа ҳам бир туки сесканмаскан. Героин таъсири остида ўзи ёқтирмайдиганларни сира иккиланмасдан йўқ қилишга қодир бўларкан. Душманни енга олишига юз эллик фоиз ишона бошларкан…

Меҳмонали бир оғиз сўз демай, янги танишининг қўлидан пакетчани олди.

 

* * *

 

Муҳаммад Саййид ҳам худди шундай таъсир қиладиганини берган экан. Героин таъсир қила бошлагач, гўё Меҳмоналининг кучи билакларига сиғмаётган каби ҳадеганда муштлари тугилаверди. Қалбидаги кимларгадир аталган меҳр-оқибат, муҳаббат, ҳурмат, иззат туйғуси қаергадир ғойиб бўлди. Улар ўрнини аччиқ, тахир, совуққондан-да совуққонроқ нафрат чулғаб олди. Унга яхшилик тиламайдиганлар борки Меҳмоналининг худди шу совуқ нафратига кўндаланг келди. Қўйиб беришса, қўлига қурол тегса, қурол тугул ҳатто игна тегса ҳам ўзи нафратланадиганларни чавақлаб ташлашга тайёр турди.

«Дунёси, мана шу кўримсиз ва жирканч дунёлари, — кўнглидан кечирарди Меҳмонали карцер полига узала тушиб ётганча кўзларини юмиб. — Мендайларни хуш кўрмас экан. Шунинг учун туғилгандан фақат ёмонликларга дўст тутиндим. Ҳаммаси иймонсиз, инсоф-диёнатсиз! Улар мен каби сева олишмайди. Мендайларни фурсат топилди дегунча жарга қулатишади. Улар динсиз, худонинг қарғишига учраган кофирлар… Ўлдираман! Сўяман! Чавақлайман!..»

Шундай тўлғонишлар асирига айланибди-ю, ухлаб қолибди.

Эрта тонгда Муҳаммад Сайид уйғотди.

— Хўш, бўтам, кеча маза қилдингми? — сўради у беўхшов иршайиб. — Роса хурракнинг энасини кўрсатдинг ўзингам!..

Меҳмонали жавоб қилмади.

Жавоб қиладиган аҳволда эмасди.

Негадир кўнгли айниб қусгиси келарди-ю, қуса олмасди.

Юрагининг аллақаерини нимадир маҳкам сиқиб турган каби нафас олишга қийналар, ҳаво етмаётганини ҳис этгани сайин вужудини ваҳима боса бошларди.

Бу ҳам етмагандек, суяклари худди кимдир қўл билан мажбуран бураётгандек тортишиб-тортишиб оғрирди.

Меҳмоналининг ўзи бу нелигини идрок этмаса-да, ҳаммаси равшан эди.

Муҳаммад Саййиднинг касофатига қолган, организми героин талаб қиларди.

Оғриқлар, кўнгил айниши, нафас сиқиши шу туфайли эди.

Меҳмонали гиёҳвандлар таъбири билан айтганда, илк бор «ломка» деб аталмиш мараз бир вазиятни бошдан кечирарди.

Муҳаммад Саййид супача устига чордона қурганча тасбеҳ ўгирарди. Ўша ердан туриб Меҳмоналининг аҳволини зимдан кузатарди.

Ҳадеб буралавергач, тасбеҳни қўйинга урди-ю, тепасига келди.

— Илтимос, тақсир, кечагидан яна пича беринг, — деди Меҳмонали беихтиёр Муҳаммад Сайидга жавдираб. — Ўлиб қоламан ҳозир. Илтимос, бир чимдим беринг!

— Ие, ғалати йигит экансан-ку, — деди совуқ тиржайиш қилиб Муҳаммад Саййид. — Бир чимдим героин қанча туришини биласанми? Кеча аҳволингни кўриб раҳмим келгани учун тинчланар деган ниятда берувдим. Энди бўлса уялмасдан сўрашинг нимаси?.. Майли, агар пулинг бўлса, сотишим мумкин. Ҳар ҳолда бу ноёб матоҳ. Текинга берворсам уйим куяди-да, ука!..

— Пулга бўлсаям беринг! Кўрмаяпсизми аҳволимни? Ўлиб қоламан ҳозир, ўлиб!..

— Пул? Қани ўша пул? Қаердан топиб берасан пулни?

— Топаман! Ўлмасам топаман!

— Топа олмайсан. Қаранглар-а, топармиш! Пулинг бўлса шу ерларда ўтирармидинг? Ундан кўра, гапимга қулоқ сол. Агар ҳақиқатан шу матоҳсиз яшай олмаслигингга кўзинг етса, менинг шартларимни бажаришинг керак бўлади. Шунда доза сен учун текинга тушади. Хўш, нима дейсан?

— Розиман, розиман, — дея Муҳаммад Саййидга яқинроқ сурилиб ўтирди Меҳмонали. — Фақат берсангиз бас. Нима шарт бўлса, туриб бераман.

— Туриб бера олмасанг-чи? — дея ижикилади Муҳаммад Саййид. — Бу шарт сен ўйлаганчалик осон эмас. Керак бўлса, умрингни гаровга қўйишингга тўғри келади.

— Фарқи йўқ, — деди Меҳмонали бетоқатланиб. — Фақат тезроқ беринг матоҳингизни, илтимос!..

— Майли, кўндирдинг, — деди Муҳаммад Саййид сира шошилмасдан қўйин киссасидан халтачани чиқариб оларкан. — Ҳозир дозангни оласан-да, кейин шартларимни эшитасан. Башарти ҳозир айтган сўзингдан қайтадиган бўлсанг, билиб қўй, охири ёмон бўлади. Уқдингми?

— Уқдим, ака, уқдим!..

Муҳаммад Саййид бир чимдимгина героинни олиб Меҳмоналининг кафтига қўйди ва жонҳолатда кукунни тишларига ишқалай бошлаган камерадошига масхараомуз термилган кўйи қайтадан тасбеҳ ўгиришга тушди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, Меҳмонали яна лаззатли лаҳзалар оғушига кирди. Кайфияти кўтарилиб, танасида пайдо бўлган оғриқлар, кўнгил айниши ортга чекинди. Одатига кўра, муштларини тугиб, лабларини қаттиқ тишлаб, кимнидир дўппослаш, керак бўлса ўлдирар даражага етгандек қалби жунбушга келди.

— Ана энди эшит гапимни, — Муҳаммад Саййид тасбеҳни қўйин киссасига қайтадан жойлади-да, Меҳмоналига юзланди. — Бу доза бир умр сенга кайф бера олмайди. Буни ўзингам яхши биласан. Агар шартимни бажармайдиган бўлсанг, героин йўқ. Демак, яна қийнала бошлайсан. Бу сафарги қийноқларинг олдингисидан кучлироқ бўлади. Агар ўз вақтида дозани олмасанг, ўлиб кетишинг ҳеч гапмас. Уқдингми?

— Айтинг шартингизни, — деди дадиллик билан Меҳмонали. — Бажармаган номард. Айтаверинг.

— Савелийни ўлдирасан!

— Анави… Менинг камерамдаги Савелийми?

— Худди ўша. У менинг азалий душманим. Ўша ифлоснинг дастидан карцерда ўтирибман. Ишнинг белига тепди турма бошлиғига чақиб. У сениям сотган. Аниқ биламан.

— Гап йўқ, — деди Меҳмонали қовоқ уйиб. — Сотқинларни қиёматга қолдириш йўқ. Улар кофир! Кофирларни кўришга кўзим йўқ.

— Баракалла, — деди Муҳаммад Саййид совуқ кулимсираб. — Унда кечқурун тайёр турасан. Яна яримта доза бераман. Кейин анави соқчилари билан гаплашиб сени бўш, кўздан пана камерага кириттираман. Ўша ерда ўлдирасан-у, орқангга қайтасан. Ишни қойиллатсанг, дозалар сеники. Агар душманимни ўлдириб берсанг-чи, йигит, сени биринчи бўлиб афғон диёрига юбораман. У ерда бизнинг акахонлар бор. Ҳақиқий жангарилар! Сени кутиб олишади. Жанг қилишни ўргатишади. Кофирларни қирасан. Уларнинг уруғини қуритасан. Ҳақиқий жиҳодчига айланасан. Бахтинг кулиб, насибанг қўшилса, шаҳид кетасан. Билиб қўй, мусулмон учун жангда шаҳид бўлиш шараф. Шаҳидлар тўппа-тўғри Яратганнинг ҳузурига боришади. Жаннатнинг тўри ўшаларники бўлади. Ишон, улар сени ташлаб қўйишмайди. Манави матоҳлар оёқ остида қалашиб ётади. Кейин… Ўзим тайинлайман, уйлантириб ҳам қўйишади. Майли, энди дам ол, кайфингни қил! Кечқурун худо деб шартни бажаришга борасан!

Меҳмонали Муҳаммад Саййидга яна бирпас тикилиб турган бўлди-ю, кўзларини юмди.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

В Архангельске подвели итоги III Всероссийского форума «Арктика. Лёд тронулся»



Здоровье

Вкусно и полезно: лучшие сезонные фрукты и ягоды, которые стоит включить в рацион летом, чтобы получить витаминный заряд






Новости 24 часа

Пушинка из Космоса спасёт либо снесёт США? Научные важные данные. Проект «Святой Ленин».



Game News

I tried to recreate Marvel's Iron Man in this movie studio sim, and my version was so bad my own father stormed out of the theater



Москва

Пушинка из Космоса спасёт либо снесёт США? Научные важные данные. Проект «Святой Ленин».



News Every Day

England vs Bosnia & Herzegovina: Three Lions face Dzeko and Co in Euro 2024 warm-up match – stream FREE, TV, team news



Настроение

Тин-Мерзуга



Москва

Путин: России есть что предложить Китаю в военно-технической сфере



Желдорреммаш

За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков



Москва

Орловцы соберут москвичей и гостей столицы в большой хоровод дружбы



Анна Калинская

«Контракта на экипировку у меня до сих пор нет» // Теннисистка Анна Калинская о лучшем сезоне в своей карьере



Москва

Слушатель из Смоленска выиграл на «Авторадио» «Москвич 3»



Концерт

Концерт в музее им. П.И. Чайковского



Симферополь

Литературно-краеведческая программа «Не может быть Родина малой, с такою великой душой!»



Москва

История без фальсификации: Шемахи в первой половине XVIII века



Москва

Собянин объявил о начале работы хаба молодежного предпринимательства



Москва

Хоккеисты из Красногорска завоевали бронзу на чемпионате Москвы и области



103news.com — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 103news.com.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.

Другие популярные новости дня сегодня


Новости 24/7 Все города России





Топ 10 новостей последнего часа




Новости России

Сергей Непобедимый: "Горбачёв сдал американцам в 1989 году наш новейший ракетный комплекс"

Жизнь с привкусом горечи. От ссылки Пельцер спасли, а от болезней — нет

В СИЗО по делу о даче взятки отправили арбитражного управляющего в Воронеже

За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков


Москва

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг






Rss.plus

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки

За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков

Пушинка из Космоса спасёт либо снесёт США? Научные важные данные. Проект «Святой Ленин».

Moscow.media
Москва

Сергей Собянин: Фестиваль «Рыбная неделя» посетили рекордные 4,5 миллиона человек



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Metallica

Metallica выложили видео с концерта в Мюнхене, на котором был ливень с грозой




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Хоккеисты из Красногорска завоевали бронзу на чемпионате Москвы и области

Ученики школы №1354 одержали победу в финале Московской спартакиады молодежи допризывного возраста

Юные тулячки завоевали серебро и бронзу турнира по синхронному плаванию


Ролан Гаррос

Андреева рассказала о своих планах на предстоящий матч с Соболенко во Франции



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Технология плазмохимической деструкции представлена на XV международном форуме «Экология»



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России