ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР ЖАМИ ХАСТАЛАРНИНГ 81 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА… (ЖАДВАЛ)
Бугун мамлакатимизда 79 ҳолатда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шундан 70 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар, 9 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди. Ўз навбатида бугуннинг ўзида 40 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 2532 нафарга етди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги беморлар коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайишди.