ТОШКЕНТДА АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. БИР КИШИ ҚУРБОН БЎЛДИ… (ФОТО)
Шу йил 23 май куни соат тахминан 14: 00 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида «Ласетти» (ҳайдовчиси 1975 йили туғилган), «Нексия-3» (ҳайдовчиси 1995 йили туғилган) ва «Матиз» (ҳайдовчиси 1947 йили туғилган) иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум қилинмаяпти. Автоҳалокат оқибатида «Матиз» ҳайдовчиси фожиа юз берган жойда оламдан ўтди.