ФАҲШ БОТҚОҒИДАГИ БАЛОХЎРЛАР… (ёки Тошкентдаги замонавий қўшмачилар)
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, яқинда Юнусобод ва Шайхонтохур туманларидаги «SPA» салонларда мижозларга пулли интим хизматлар кўрсатиб келинаётгани аниқланган. Масалан, шу йил 22 май куни соат 22: 30 да Юнусободдаги уқалаш салонларидан бирида 43 ёшли О. У. исмли аёл 500 000 сўм эвазига бегона эркак ва аёллар фаҳш билан банд бўлишлари учун алоҳида хона ажратиб берган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
27 май куни соат кечки 20: 00 да Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги уқалаш салонлардан бирида жиноят қидирув бўлими ходимлари тарафидан ташкил этилган тезкор тадбир натижасида 22 ёшли К. М. исмли аёл қўлга олинди. У 100 доллар эвазига бегона эркак ва аёлларга интим муносабатлар учун жой ҳозирлаш билан шуғулланиб келган. Бу факт юзасидан ҳам жиноят иши очилди.
Астағфирилло!!!