ФРАНЦИЯ ПОЛИЦИЯЧИЛАРИГА ҚЎЛГА ОЛИНГАНЛАРНИ БЎҒИШ ТАҚИҚЛАБ ҚЎЙИЛДИ…
Америкада қора танли фуқаро Флойд Жорж полиция ходимлари тарафидан бўғиб ўлдирилгач, Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер ҳам ўз қўл остидагиларга қўлга олинган шахсларни бўғишни қатъиян тақиқлаб қўйди. Бу нафақат полициячилар, балки жандармларга ҳам тегишли. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларини тайёрлаш даргоҳларида ҳам бўғиш усули амалиётга киритилмайди. Вазир айтдики, француз полициячилари расизмга йўл қўймасликлари, бу масалада сабрли бўлишлари лозим.