ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛИШ БЎЙИЧА РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ!!!
Шу соатларда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 102 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Аввал хабар берганимиздек, 68 нафар шифо топган беморлар билан биргаликда бугун Тошкентда яна 102 нафар бемор касалликдан фориғ бўлиб, уларнинг сони 170 нафарга етди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 2737 нафар бемор коронавирус балосидан халос бўлди.
Бугун юртимизда 192 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун соғайишнинг рекорд кўрсаткичи қайд этилди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйича соғайганлар сони 4877 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими