РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ: ТЎЙ ВА МАЪРАКА ЎТКАЗИШ УЧУН ЯНГИ ТАЛАБЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ…
Шу йил 1 июлдан эътиборан Ўзбекистонда ўтадиган тўй ва маъракалар маросим эгалари яшайдиган ҳовлиларда, 30 кишидан ошмаган одам иштирокида ўтиши лозим. Республика коронавирусга қарши махсус комиссияси шу ҳақда расман эълон қилди. Тўй ҳамда маъракаларда, шубҳасиз, гигиена, санитария талаблари сўзсиз адо этилиши шарт.