“Рекорд” янгиланди: жума кунида юртимизда 318 ҳолатда касаллик қайд этилди, шундан 45 таси – аҳоли орасида аниқланган
Ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
3 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9396 (+70) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, аниқланган 318 ҳолатдан 273 таси Карантин муассасаларида, 45 таси аҳоли орасида (беморлардан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган.
Юртимизда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шунингдек, мамлакатимизда уй карантинида 41 926 нафар, стационар карантинда эса 22 438 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.