22 ЯШАР ҚИЗНИ ШАРМАНДА ҚИЛИШ БИЛАН ҚЎРҚИТИБ ПУЛ ОЛГАН ЭРКАК ҚЎЛГА ТУШДИ… (ВИДЕО)
Республика ички ишлар вазирлиги қошидаги тергов департаменти хабарига кўра, 24 июн куни соат тахминан 19: 00 да Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари ҳамкорлигида 30 ёшли М. К. қўлга олинган. У 22 яшар М. К. исмли қизни беҳаёликка асосланган суратлари ва видеоматериалларини интернетга жойлаш билан қўрқитиб, аниқроғи, «шантаж» қилиб, онасидан жами 15 млн 860 000 сўм пул олган. Аммо нафс туфайли яна пул олишни истаб қолган-у, шу нарса жиноятчи қўлга олинишига сабаб бўлди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Жиноятчи қўлга олинган. Тергов жараёни бошланган.