ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНИМИЗДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ОШДИ!!!
2020 йил 3 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9396 (+70) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 9 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафар Андижон вилоятида ва 3 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 6251 (+217) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3116 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими