ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНА БИР ТИББИЁТ ХОДИМИ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИБ ОЛДИ…
3 июль куни Олмалиқ шаҳридаги бир нафар тиббиёт ходими ва бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест натижаси мусбат чиққан. Ҳозирда ушбу фуқаролардан яна қайтадан тест таҳлиллари олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси профилактика мақсадида ёпилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.