Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди. "Яхши ўйин бўлди. Бу шаҳарда, бу стадионда ўйнаш доим завқ бағишлайди. Охиригача сабр қила олмадик, "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Лекин дуранг адолатли натижа бўларди деб ўйлайман. Улар ўз ўйинларини ўйнашди, биз ўз вазифамизни бажардик. Тўртинчи сафардаги ўйин ўтказдик, барибир оғир. "Насаф"дек яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик", - дейди Шипилов. - Зоҳид Абдуллаев сўнгги пайтларда кам майдонга тушмоқда... - Абдуллаевга ҳам вақтида имконият бергандик, ҳозир бошқа футболчига имконият бераяпмиз. Таркибда ўзгаришларни амалга ошириб бораяпмиз. Футболчиларни жароҳатдан сақлаш учун ҳам таркибда ротация қилаяпмиз. - Ўтган йил Қаршида "Насаф"ни мағлуб этгандингиз. Бу йил ва ўтган йилги ўйинни таққослай оласизми? - Олдинги йилда ҳам "Насаф" яхши ўйнаганди. Таркибга 88-рақамдаги легионер қўшилган (Марко Станоевич). Йигитлар бир ёшга катта бўлишди. Жамоада яхши мураббийлар штаби ишламоқда. "Насаф" тўғри йўлдан кетмоқда. Манба: championat.asia