РОССИЯЛИК МАШҲУР АКТЁР ДМИТРИЙ НАГИЕВНИНГ ЎЙНАШДАН ТУҒИЛГАН ҚИЗИ БОР ЭКАН…
Яқинда россиялик журналистлар таниқли актёр Дмитрий Нагиевнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ айрим сирларни ошкор этди. Ёзишларича, Дмитрий Нагиевнинг иккита оиласи бор экан. У ҳозир 48 ёшли Наталья Коваленко билан бирга Санкт-Петербургда яшайди. Ўртада бир ўғил фарзанд бор. Лекин Москвада ҳам Нагиевнинг аёли бор экан. У 45 ёшли Анна Спектор бўлиб, Нагиевга қиз фарзандни ҳадя қилган. Қизи ҳозир 8 ёшда. Фақат у актёрнинг беникоҳ туғилган фарзанди саналади. Негаки, Анна Нагиевга ўйнаш ҳисобланади. Актёр ўйнаши ва никоҳсиз туғилган қизига Москва яқинидан икки қаватли коттеж олиб берган. Тез-тез улардан хабар олиб туради. Икки аёл бир-бири ҳақида биладими-йўқми, агар билса, наҳотки дўстона ҳаёт кечираётган бўлса, каби саволлар эса ҳозирча очиқ қолмоқда. Фақат шуниси маълумки, Анна Нагиевнинг ашаддий мухлисаси. Улар 15 йил олдин танишиб қолишган. Актёр уни шу қадар қаттиқ севарканки, ўзига тегишли хайрия жамғармасини ҳам «Анна» деб номлабди.