Тошкентда аҳоли орасида 40дан зиёд ҳолатда коронавирусга чалинганлар аниқланди
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда, 2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 203 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 7287 (+227) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4226 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.