7 соат ичида янги ҳолатлар сони 55тани ташкил қилди. Соғайиш бўйича рекорд янгиланди
22 июль куни жами 498та янги ҳолатқайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 22 июль соат 23:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55тага ортиб 18 379 нафарни ташкил этган.
Бугун жами 498 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 93 нафари Карантин муассасаларида, 405 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 351 нафар бемор соғайиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 379 нафар бемордан 9 872 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 409 нафар бемордан 102 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ, вазирлик коронавирусга чалинган сурхондарёлик 40 ёшли беморнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этгани ҳақида хабар берганди.