ВОЛГОГРАДДА ТУМАН СУДЬЯСИ ПОРАХЎРЛИКДА АЙБЛАНДИ…
Яқинда Волгограддаги туман судьяси Юлия Добрынина 25 млн рубл пора олганликда айбланиб федерал хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан қўлга олинди. Айтишларича, судья Волгограддаги ҳурматли тадбиркорлардан бирининг рафиқасидан 2,5 млн рубл пора олаётганда қўлга тушган. Бу умумий сумманинг бир қисми бўлиб, пуллар тўлиқ етказилгач, судья қамоқдаги тадбиркорни озод этиши лозим эди.
topnews.ru