Карантин қоидаларини бузиб никоҳ тўйини қилган «Браво»даги Аҳмадга нисбатан чора кўрилди
Бугун, ижтимоий тармоқларда «Браво» жамоаси аъзоси Аҳмаднинг кўпчилик қатнашган тўйи видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Келтирилишича, мазкур видео 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида олинган бўлиб, у ерга 29 ёшли Аҳмаджон Т. куёв сифатида ўртоқлари билан келган. Бундан ташқари, Аҳмаджон Т. тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
«Ҳурматли фуқаролар! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси йўқолганидан дарак бермайди. Сиздан қуйидаги санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз: жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш зарур, шунингдек ижтимоий масофа сақлаш муҳимдир, тўй тадбирларини 30 киши иштирокида ўтказиш лозим. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг!» дейилади ИИББ хабарида.
darakchi.uz