27 сентябрь куни Ўзбекистонда 448 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, 5 нафар бемор вафот этди
Шу йилнинг 27 сентябрь куни мамлакатимизда 448 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 459 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 507 нафар бемор тузалди.
????Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 401 нафар бемордан 51 965 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 977 нафар бемордан 725 нафари оғир, 299 нафари эса ўта оғир аҳволда.
@ssvmatbuotkotibi