ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)
Шу йилнинг 25 октябрь куни мамлакатимизда 286 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 549 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё вилоятларида 273 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 388 нафар бемордан 62 615 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 224 нафар бемордан 279 нафари оғир, 76 нафари эса ўта оғир аҳволда.