Тошкентда профессионал яккакурашчилар иштирокида MMA мусобақаси ўтказилди
Мусобақада Мудофаа вазирлиги ва республиканинг турли вилоятларидан жами 107 нафар профессионал яккакурашчи қатнашди.
Унга кўра, Мудофаа вазирлиги 3 та олтин, 3 та кумуш ва еттита бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Кучли учликдан Қашқадарё (2 та олтин, битта бронза) ва Тошкент вилояти (1 олтин, 2 та кумуш, 1 бронза) вакиллари жой олди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар, Навоий ва Бухоро вилояти вакиллари ҳам биттадан олтин медалга сазовор бўлди.
daryo.uz