Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги ўзбек делегацияси АҚШга сафар қилади
Жорий йилнинг 15-22 ноябрь кунлари ўзбекистонлик расмийларнинг АҚШда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилик қилган Ўзбекистон делегацияси таркибида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа идоралар масъуллари бор.
Икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувда иштирок этиш мақсадида АҚШга йўл олажак ўзбек делегацияси аъзолари, қайд этилишича, хизмат сафари давомида Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлиб ўтадиган қатор музокараларда иштирок этадилар.