Салоҳ коронавирусга чалинди
«Ливерпул» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ коронавирусга чалинди.
Бу ҳақда Миср футбол ассоциацияси хабар берди.
Таъкидланишича, футболчига Терма жамоа жойлашган ҳудудда ўтказилган синовлардан сўнг коронавирус ташхиси қўйилган. 28 ёшли футболчидаги хасталик аломатларсиз кечмоқда.
Айни пайтда ҳимоячилар Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк ва Жо Гомес ҳам жароҳати туфайли «Ливерпул» да ўйнашмаяпти.
Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпул» да ўйнаб келмоқда. Жамоа таркибида у Англия чемпиони, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби ҳамда УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлган. Ушбу мавсумда мисрлик 13 учрашувда 10 та гол урган.