Британияда икки бошли чувалчанг топилди
Британиянинг Челтнем шаҳрида яшовчи аёл ўз боғидан икки бошли чувалчанг топиб олди, деб хабар бермоқда “Gloucestershire”.
Хабарларга кўра, ғайриоддий жонзотни ўз уйи ҳудудида топиб олган 56 ёшли Шерри Фокс унга 1990 йилларда Буюк Британияда машҳур бўлган комедик сериал қаҳрамонлари шарафига Кевин ҳамда Перри исмини бериб, гултувакка солиб қўйган.
“Турмуш ўртоғим билан ёввойи табиатнинг ашаддий мухлисимиз. Кўп вақтимизни чумолилар ҳамда асалариларни кузатиш учун сарфлаймиз”, – дейди Фокс.