Бразилиядан Хитойга олиб келинган мол гўштида коронавирус аниқланди
13 ноябрь куни Хитойнинг Ухан шаҳрида Бразилиядан келтирилган мол гўшти қадоғида коронавирус аниқланди. Хитой ҳукумати шу ҳафтада бутун мамлакат бўйлаб музлатилган маҳсулотларни текширувдан ўтказиш ишларини кучайтирди.
Ухан шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси ўз веб-сайтида берган баёнотида Бразилиядан келтирилган музлатилган, суяксиз мол гўштининг ташқи қадоғида учта коронавирус намунасини топганлини айтди. Ушбу гўшт Хитой ҳудудига Синдао порти орқали 7 август куни кириб келган ва 17 август куни Ухан шаҳрига этиб борган. Мол гўшти шу пайтгача Ухандаги музлатгичда сақланган. Ушбу ҳолатдан кейин мазкур корхонада ишловчи 100 киши коронавирусга тест топширган.
Коронавирус ўтган йилнинг декабр ойида Уханда пайдо бўлганди. Хитой ҳукумати ушбу эпидемияни бартараф этиш учун қатъий чораларни кўрди. Хитой июн ойидан бошидан бери чет элдан импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам текширишни бошлади. Шундан кейин сентябрь ойигача импорт қилинган 3 миллионта озиқ-овқат маҳсулотини текширилди ва уларнинг атиги 22 тасида коронавирус аниқланди.
Аммо, яқинда портда ишловчи бир қанча ишчилар CОVID-19 га чалингани учун Хитой ҳукумати хориждан келтирилган маҳсулотлар бўйича текширувлар ва дезинфексия ишларини кучайтирди.