“UFC” раҳбари Ҳабибнинг эҳтимолий рақиблари рўйхатини эълон қилди
“UFC” раҳбари Дана Уайт енгил вазн тоифасида чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби Ҳабиб Нурмагомедовнинг эҳтимолий рақиблари рўйхатини эълон қилди.
“TMZ” хабарига кўра, 32 ёшли россиялик Тони Фергюсон, Чарльз Оливейр, Конор Макгрегор ёки Дастин Порьега қарши октагонга чиқиши мумкин.
«Бу жангчилардан бири Ҳабиб билан аниқ жанг қилади», деди Уайт.