2021 йил якунига жами давлат қарзи $28,4 миллиардга етказилади
Молия вавзирлиги 2021 йил якунига жами давлат қарзи, ташқи қарз ҳамда давлат қарзини сўндиришга оид маълумотларни тақдим қилди.
Молия вазирлигининг Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури билан ҳамкорликда чоп этган "2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет" нашрига кўра, жами давлат қарзи 2021 йил якунида 28,4 млрд АҚШ доллари миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда (ЯИМга нисбатан 44,9%).
Қайд этилишича, ўсиш динамикасига қарамай давлат қарзи мўътадил бўлиб, макроиқтисодий барқарорликка хавфсиз даражада қолади.
Шунингдек, 2020 йилда давлат қарзининг ўсиши COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф қилишга қаратилган қўшимча бюджет харажатларини молиялаштириш мақсадида ташқи қарзни жалб қилиш билан боғлиқ бўлган. Ушбу мақсадлар учун Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан Инқирозга қарши-курашиш жамғармаси ташкил этилган.
Нашрга кўра, 2021 йил якунига давлат ташқи қарзи 25,5 млрд АҚШ доллари ҳисобида прогноз қилинмоқда, шундан 18,0 млрд АҚШ доллари - Ўзбекистонномидан (ЎзбекистонҲукумати) ва 7,5 млрдАҚШ доллари - Ўзбекистонкафолати остида жалб қилинган.
Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб ташқи қарзларни Ўзбекистонномидан ва Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинишига чекловлар киритилди.
Унга кўра, ташқи қарзларни Ўзбекистонномидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилиниши бўйича янгидан имзоланаётган келишувлар умумий суммасининг чегаравий ҳажми 4 млрд АҚШ доллари миқдорида этиб белгиланди.
"Бироқ, коронавирус пандемияси шароитида ҳукумат томонидан ташқи қарзнинг чегаравий миқдорини қайта кўриб чиқилиши зарур бўлди. Жорий йилда ташқи қарзни жалб қилиш бўйича янгидан имзоланаётган келишувлар ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари, 2021 йилда эса - 5 млрд АҚШ доллари ҳисобида бўлиши лойиҳа қилинди", дейилади нашрда.
Шу билан бирга Молия вазирлиги давлат қарзининг ўз вақтида ва тўлиқ сўндирилишини таъминлаш мақсадида ЎзбекистонМолия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилганини эслатиб ўтмоқда.
Унга кўра, кафолат жамғармаси давлат қарзига хизмат кўрсатади. Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда қарздорлик Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда маблағларни келгусида Давлат бюджетига қайтарилиши орқали қопланади.