Ҳиндистонда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди
Ҳиндистон AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
«AstraZeneca ва Bharat Biotech вакциналарига рухсат берилмоқда», – деган нашр манбаларидан бири.
Нашрнинг иккинчи манбаси ҳам Ҳиндистон дори воситалари стандартларини назорат қилиш ташкилоти экспертлари маҳаллий Bharat Biotech вакцинасидан ҳам фойдаланишга рухсат беришини айтган.
Ҳозирда AstraZeneca вакцинасидан Буюк Британия ва Аргентинада фойдаланишга рухсат берилган.