Исроил Сурияга ҳужум қилди. Бутун бир оила қурбон бўлди
Исроил Суриянинг Хама вилоятидаги бир нечта ҳудудларга ҳужум қилди.
Ракеталарнинг аксарияти Суриянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан «ушланган», деб хабар берди SANA агентлиги.
Манбага кўра, ҳужум натижасида тўрт кишидан иборат бир оила ҳалок бўлди, яна тўрт нафар тинч аҳоли яраланди.