Италия бош вазири истэъфога чиқди
Италия бош вазири Жузеппе Конте бугун, сешанба куни истеъфога чиқди.
Ўтган ҳафта Конте йўл қўйган баъзи хатоликлар сабаб Италия янги сиёсий инқирозга учраган эди.
Конте истеъфо учун ёзган аризасини президент Сержио Маттарелланинг қўлига топширди, дейилади расмий баёнотда.
Маълум қилинишича, Италия Президенти чоршанба куни тушдан кейин мамлакатдаги асосий сиёсий партиялар раҳбарлари билан маслаҳатлашувларни бошлайди.