АҚШда кучли бўрон туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди
Америка Қўшма Штатларида бўрон туфайли Орегон штатидаги юз минглаб одамлар электрсиз қолди, деб хабар берди “АP”.
Маълум бўлишича, АҚШнинг Орегон штатида бўрон юз минглаб одамларни электрсиз қолдирган ва бутун минтақадаги транспорт алоқаларининг тўхтатишига сабаб бўлган.
Мутахассисларнинг айтишича, бўрон туфайли Тинч океанининг шимоли-ғарбини муз ва қор қоплаган, совуқ об-ҳаво шароитида ёмғир туфайли йўллар, электр узатиш линиялари ва дарахтлар муз билан қопланган.
Орегон штатидаги Портлендда 13 февраль, шанба куни 270 мингдан ортиқ одам электрсиз қолган. Шу муносабат билан Орегон губернатори Кейт Браун фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Миллий об-ҳаво хизмати ҳафта охири ҳаво ҳарорати –35 даражагача пасайиши ҳақида огоҳлантирган.