Ўзбекистон легионерлар терма жамоаси-2021 — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Сўнгги вақт ўзбекистонлик футболчиларнинг хориж клубларига трансфер қилингани ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда. Жумладан, яқинда Жасурбек Яхшибоев Польшанинг таниқли клубларидан бири “Легия”, Бобир Абдихолиқов эса Украина Премьер-лигаси вакили “Рух” билан шартнома имзолади. Европада ўзбек футболчиларининг ортаётгани албатта кўпчиликни қувонтиради. Сайтимиз орқали легионерлардан иборат рамзий жамоа тақдим этишга қарор қилдик. Агар сизларда ҳам фикр-мулоҳазалар бўлса, ушбу мавзу остида ўз вариантларигизни ёзиб қолдиринг. Демак, асосий таркиб баҳоси 16.850.000 еврони ташкил қилади (Transfermarkt'даги нархлар олинган). Жамоадаги энг қиммат футболчи эса “Женоа” форварди Элдор Шомуродов – 6,5 млн евро. Бироқ, яқинда италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио Шомуродовнинг трансфер нархи 2 бараварга кўтарилгани ҳақида маълумот берганди. Асосий жамоанинг ўртача ёши эса 26,6 ни ташкил қилди. ДАРВОЗАБОН: Мирзоҳид Маматхонов, 26 ёш – “Супер Юнайтед” (Мальдив ороллари, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 50 минг евро ҲИМОЯЧИЛАР: Одил Аҳмедов, 33 ёш – “Тяньцзинь Тэда” (Хитой, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 1,2 млн евро Виталий Денисов, 33 ёш – “Том” (Россия, 2-дивизион) Трансфер қиймати – 600 минг евро Рустам Ашурматов, 24 ёш – “Канвон” (Ж.Корея, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 700 минг евро Ислом Тўхтахўжаев, 31 ёш – “Шэньян Урбан” (Хитой, 2-дивизион) Трансфер қиймати – 450 минг евро ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР: Отабек Шукуров, 24 ёш – “Шаржа” (БАА, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 2,5 млн евро Жалолиддин Машарипов, 27 ёш – “Шабаб Ал Аҳли” (БАА, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 2 млн евро Достонбек Ҳамдамов, 24 ёш – “Хатта” (БАА, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 1,2 млн евро ҲУЖУМЧИЛАР: Элдор Шомуродов, 25 ёш – “Женоа” (Италия, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 6,5 млн евро Бобир Абдихолиқов, 23 ёш – “Рух” (Украина, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 900 минг евро Жасурбек Яхшибоев, 23 ёш – “Легия” (Польша, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 750 минг евро Энди эса захира футболчиларига тўхталадиган бўлсак. Ундаги энг қимматбаҳо ўйинчи “Шабаб Ал Аҳли” аъзоси Азизжон Ғаниев (1,8 млн евро) ҳисобланади. ҲИМОЯЧИЛАР: Олег Зотеев, 31 ёш – “Чоннам” (Ж.Корея, 2-дивизион) Трансфер қиймати – 500 минг евро Артём Филипосян, 33 ёш – "Прачуап" (Таиланд, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 250 минг евро ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР: Азизжон Ғаниев, 23 ёш – “Шабаб Ал Аҳли” (БАА, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 1,8 млн евро Остон Ўрунов, 20 ёш – “Уфа” (Россия, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 1,5 млн евро Жамшид Искандеров, 27 ёш – "Сеонгнам" (Ж.Корея, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 675 минг евро Икромжон Алибоев, 27 ёш – “Сеул” (Ж.Корея, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 600 минг евро Сардор Мирзаев, 29 ёш – "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 600 минг евро Ислом Кенжабоев, 21 ёш – "Чежу Юнайтед" (Ж.Корея, 2-дивизион) Трансфер қиймати – 400 минг евро Шаҳбоз Умаров, 21 ёш – БАТЭ (Беларусь, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 300 минг евро Вагиз Галиулин, 33 ёш – “Нефтехимик” (Россия, 2-дивизион) Трансфер қиймати – 200 минг евро ҲУЖУМЧИЛАР: Игор Сергеев, 27 ёш – “Актобе” (Қозоғистон, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 1,5 млн евро Шаҳзод Убайдуллаев, 22 ёш – “Шахтёр-Солигорск” (Беларусь, юқори дивизион) Трансфер қиймати – 450 минг евро P.S. Ўзбекистон легионерлар терма жамоасидан 23 футболчи ўрин олди. Унинг умумий қиймати 25.625.000 еврони ташкил этди. Бутун таркибнинг ўртача ёши - 25,2! Элдор Акмурзаев тайёрлади