Кутилмаганда бир-бирига қариндош эканлиги маълум бўлган таниқли шахслар (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бред Питт ва Барак Обама Фото: Cosmopolitan Бу машҳурларнинг ташқи кўринишига қараб ўхшашликни топиб бўлмайди. У ҳолда уларни нима боғлайди? Голливуд актёри Обамани президент сайловларида қўллаб-қувватлаган эди. Маълум бўлишича, уларни дўстликдан ташқари бошқа нарса ҳам боғлайди. Актёр ва собиқ президент қариндош. Уларнинг аждоди Эдвин Хикман XVIII асрда яшаб ўтган. У плантатор эгаси бўлган ва икки нафар ўғлининг биринчиси Питтнинг, иккинчиси эса Обаманинг насаби ҳисобланади. Кейт Миддлтон ва опа-сингил Дакота ва Эл Фаннинг Фото: Cosmopolitan Тарихчиларнинг таъкидлашича, машҳурлар XIV асрда умумий қироллик аждодига эга бўлган. Уларнинг катта бобоси Англия ҳукмдори Эдуард III. Монарх мамлакатни 1327–1377 йилларда бошқарган. Актриса опа-сингиллар кўпинча «ғойиб бўлган маликалар» деб аталади. Аммо Кейт бу борада ўз ўрнини топган. Фото: Cosmopolitan Жастин Бибер ва Аврил Лавин Фото: Cosmopolitan Канадалик поп мусиқачининг ўзи Аврил билан қариндошлигини эълон қилган. Жастиннинг ўзи олиб борган изланишларга кўра, Аврил унинг ўн иккинчи амакиваччаси бўлиб чиққан. У ўз қариндошидан фахрланади. Бу борада у «Ҳаётимдаги энг яхши кун», − деб ёзган. Фото: Cosmopolitan Қиролича Елизаветта II ва Ҳиллари Дав Фото: Cosmopolitan Ҳиллари Буюк Британия ҳукмдорининг ўн саккизинчи авлод жияни ҳисобланади. Уларнинг умумий аждоди XV асрда мамлакатни бошқарган инглиз монархи Ричард III. Ҳиллари насабига қарамай, ўзини жуда камтар тутади. Фото: Cosmopolitan Мадонна ва Гвен Стефани Фото: Cosmopolitan Икки юлдуз ҳам итальян илдизларга эга. Уларнинг сариқ сочлари ва ғайриоддий ҳаракатларидан ташқари, жуда кўп ўхшашликлари бор. «Биз чиндан ҳам қариндошмиз», − дейди Мадонна. Стефани ҳам ҳамиша Мадоннанинг ижодини кузатиб боради. Фото: Cosmopolitan