Тожикистонда аёл-милиционерлар миллий кийимда ишлайди
Тожикистонда аёл-милиционерлар учун янги парад ва дала формаси тақдим этилди.
Маълум қилинишича, янги форма Сўғд вилояти дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, атлас ва адрасдан миллий ва Европа услубида тикилган.
Дала формаси камуфляж кўринишида. Ҳозир формани тасдиқлаш масаласи ҳал қилинмоқда. Якуний қарор республика раҳбари томонидан қабул қилинади.