ЭШИТИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ КЎРИНГ!
Эшитиш қобилиятини текшириб, муаммоларнинг олдини олишингиз мумкин.
1 Эшик ва телефон қўнғироғини эшитмай қолган ҳолатлар бўлганми?
2 Атрофдагилар секинроқ гапиришингизни илтимос қилишадими?
3 Кўчада суҳбатдошингизнинг сўзларини эшитишга қийналасизми?
4 Оила аъзоларингиз телевизор овози баландлигидан шикоят қилишадими?
5 Телефон орқали гаплашганда, товушни эшитишга қийналасизми?
6 Суҳбатдошингиз гапини такрорлашини кўп илтимос қиласизми?
7 Кўпчилик гапираётганда, талаффузи ноаниқдек туюладими?
Агар бу саволларнинг ҳеч бўлмаса, икки-учтасига «Ҳа», деб жавоб берсангиз, профилактик чора сифатида лор-шифокори кўригидан ўтишни тавсия қиламиз.