Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов коронавирусга чалинган
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Зарипов аҳоли ва фуқаролар билан учрашувларда ҳар доим улар билан яқин масофада бўлиб келган.
"Одамларни шу қадар яхши кўради ва ўзига жуда яқин олади. Уларга ҳурмат ва эҳтиром сифатида қўл чўзиб кўришади, ёши кекса отахон-онахонларга елка тутади. Бу эса шунча ҳимояланишга қарамай, касалликнинг енгил формасини юқтиришига олиб келган бўлиши мумкин", — дея билдирган ахборот хизмати.
Ҳоким аҳоли билан учрашувларда ниқобсиз кўринган.
Бухоро вилоятининг аввалги ҳокими Карим Камолов 2020 йил 22 август куни 65 ёшида коронавирусдан вафот этганди.
Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан бош вазир ўринбосари даражасига кўтарилган Ўктам Барноев ҳам ўтган йилнинг кузида коронавирус юқтириб, оламдан ўтганди.
Вилоят ҳокимлари орасида айни кунга қадар Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари коронавирусга чалиниб, даволаниб чиққан.