Тошкент метроси бекатларида чироқ ўчди – масъуллар яна узр сўради
Тошкент метрополитенининг “Чилонзор”, “Юнусобод”, “Ўзбекистон” йўналишларидаги бекатларида 7 июль куни соат 12:55 – 13:05 оралиғида электр таъминотида узилиш юзага келган.
Метрополитен мулозимлари бу ҳолатни Тошкент шаҳар электр таъминоти тизимида юзага келган носозлик билан изоҳлаганлар.
Айни пайтда масъуллар поездларнинг ҳаракатини таъминловчи электр таъминоти алоҳида бўлгани учун бу вақтда поездлар ҳаракати тўхтамаганини билдирганлар ва юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраганлар.
Сўнгги пайтларда Тошкент метрополитени поездларида тез-тез носозликлар кузатилаётгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган. Бу каби ноқулайликлар ортидан метрополитен масъуллари ҳар гал узр сўрашни канда қилмаяптилар.